Оферта савдолари ўтказиш тартиби


Сотувчи савдоларнинг шартларига тўлиқ мос бўлган буюртманомани берган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузади.

Агар буюртманома бериш вақти якунланган пайтга келиб фақат бир иштирокчи томонидан буюртманома берилган бўлса, оператор электрон аукцион (танлов) ўтказилиши кунида ушбу иштирокчига электрон хат орқали аукцион (танлов) объектини бошланғич нархи (ижаранинг таянч ставкаси) бўйича сотиб олиш (ижарага олиш) тўғрисидаги таклифни (офертани) юборади.

Агар иштирокчи беш иш куни мобайнида операторнинг таклифига жавобан сотиб олиш (ижарага олиш) тўғрисидаги жавобни (акцептни) юборса, у аукцион ғолиби эътироф этилади, бу ҳақда ушбу Низом билан белгиланган тартибда аукцион (танлов) натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади.

Аукцион (танлов) иштирокчиси, агар у таклиф юборилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида операторга аукцион (танлов) объектини сотиб олиш истаги йўқлиги ҳақида хабар берса ёки ушбу муддат мобайнида операторга сотиб олиш (ижарага олиш) тўғрисида ёзма равишда ёки электрон хат орқали хабар бермаса, аукцион (танлов) объектини сотиб олишни рад этган деб эътироф этилади.