Кўп бериладиган саволлар


кафолатланган закалат (кейинги ўринларда закалат деб аталади) - электрон савдоларда иштирок этиш учун талабгорлар томонидан киритиладиган пул миқдори, қуйидаги миқдорларда белгиланади:

давлат мулки объектларини сотишда - бошланғич қўйилган нархининг 5 фоизи миқдорида;

ижарага берилганда - ижарага бериладиган объект ижара тўлови йиллик таянч ставкасининг 5 фоизи миқдорида;

«нол» харид қиймати бўйича сотишда - инвестиция мажбуриятлари белгиланган минимал қийматнинг 5 фоизи миқдорида;

инвестиция мажбуриятлари - пул билан баҳоланадиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган давлат мулки объектини сотишда давлат мулки объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;