Рўйхатдан ўтиш

Махфийлик сиёсати ва фойдаланиш шартлари

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига хуш келибсиз!

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасига («E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ) кирганингизда ёки фойдаланганингизда, сиз ушбу махфийлик сиёсати ва фойдаланиш шартларини тўлиқ қабул қиласиз.

Шартларни қабул қилиш

Ушбу сайтнинг ҳар қандай саҳифасига кириб, Сиз ушбу Шартларга розилигингизни билдирасиз. Ушбу Шартларга кўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин ва янгиланган Шартлар олдиндан огоҳлантиришсиз сайтга жойлаштирилади.

 «E-IJRO AUKSION» сайти

Ушбу сайтда Сиз, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида сотувга қўйилган мол-мулк бўйича электрон онлайн-аукцион ҳақида маълумот олишингиз ва аукционда иштирок этишингиз мумкин.

Cookie-файллар ҳақида маълумот

Сайтнинг баъзи бўлимлари парол билан ҳимояланган. Сиз сайтнинг парол билан ҳимояланган  бўлимларига паролни қайтадан киритишсиз киришингиз учун «E-IJRO AUKSION» сайти cookie файлларини ишлатади (cookies компьютерингизда жойлашган бўлиб сизнинг Интернет-браузерингиз бошқаруви остида бўлади). 

Сайтга қириш ва аккаунтингиз хавфсизлиги

Аккаунтингиз сиз тақдим этган электрон почта манзили орқали идентификациялаштирилади, ва сиз логинингиздан (электрон почта манзили) фойдаланиш ҳуқуқига эга ягона шахс ҳисобланасиз.

Аккаунт ва ҳар қандай танлаган паролларингиз сир сақланишига масъулдирсиз, акс ҳолда сизга аккаунтингизга кириш тақиқлаб қўйилиши мумкин.

Сизнинг рухсатингиздан қатъий назар, аккаунтингиздан ҳар қандай фойдаланишларга сиз жавобгарсиз.

Агар, аккаунт ва/ёки паролингиз бошқа шахс томонидан фойдаланилаётгани ҳақида шубҳа қилсангиз, дарҳол info@e-auksion.uz манзилига хабар беринг.

Сиз сайтда бир аккаунтдан ташқари бошқа аккаунтлар билан рўйхатдан ўтмасликка розилигингизни билдирасиз. Сиз сохта ном билан рўйхатдан ўта олмайсиз. Аккаунтингизни ўчирмоқчи бўлсангиз info@e-auksion.uz манзилига хабар беринг.

Фойдаланиш чекловлари

«E-IJRO AUKSION» сайтдан ушбу фойдаланиш шартларига мувофиқ фақатгина қонуний мақсадлар учун фойдаланишингизга розилигингизни билдирасиз:

 Сайтни ишлашини тўхтатишга, ортиқча юкланишига, зарар етказилишига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келадиган, ҳамда бошқа фойдаланувчиларнинг  сайтдан реал вақт режимида ишлашига тўсқинлик ёки ҳалақит беришга оид ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмасликка;

Сайтга кириш мақсадидан қатъий назар (шу жумладан, маълумотларни ўрганиш, сақлаш) роботлар, бошқа автоматлаштирилган қурилмалар, усуллар ва воситаларни қўлламасликка.

Сайтнинг нормал ишлашига ҳалақит берадиган ҳар қандай қурилмалар, дастурий таъминотлар ва жараёнларни қўлламасликка.

Вирус ва бошқа зарарли материалларни қўлламасликка.

Сайтга авторизациясиз қиришга харакат қилмасликка, ҳамда сайтнинг маълумотлари жойлашган серверлар ва сайтнинг барча бўлимлари узлуксиз ишлашига ҳалақит ва зарар бермасликка

Хизматни рад этиш ёки хизмат кўрсатишни тақиқлаш орқали сайтнинг ишлашига тўсқинлик қилмасликка

Сайтнинг нормал ишлашига тўсқинлик қилмасликка

Мажбуриятлар

«E-IJRO AUKSION» веб-сайтидан фойдаланиб сиз ўзингизнинг ҳаракатларингиз ва сайтдаги маълумотларни ишлатиш оқибатларига тўлиқ жавобгар бўласиз.

“E-IJRO AUKSION” сайтининг маълумотларини операторнинг розилигисиз кўчириш, чоп етиш ёки биронта восита орқали тарқатиш, ҳамда Интернет ёки оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш мумкин эмас.

Шахсий маълумотларни қайта ишлаш

«E-IJRO AUKSION» сайтидан фойдаланганда, сизнинг шахсий маълумотларингизни тўплаш, қайта ишлаш ва ишлатиш ҳақида хабардорлигингизни тасдиқлайсиз.

Шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг мақсади, фойдаланувчини шахсийлаштирилган сайт хизматлари билан таъминлашдир, жумладан, шахсий бўлим, авторизациялаш, паролни эслатишга рухсат бериш, ҳамда хабарномалар юбориш ва фойдаланувчининг талабларини бажариш киради.

«E-IJRO AUKSION» сайти хизматларидан фойдаланишни таъминлаш учун, шахсий маълумотларни қайта ишлашга фойдаланувчининг шахсий маълумотларини йиғиш, рўйхатдан ўтказиш, тўплаш, сақлаш, улардан фойдаланиш, ўчириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлар ва / ёки фаолият турлари киради.

Фойдаланувчининг шахсий маълумотлари

Паспорт

*
*

Аутентификация

Электрон почта манзилингиз шахсий кабинетга кириш учун логин сифатида ишлатилади. Шахсий кабинетга кириш учун парол сиз томондан рўйхатдан ўтиш жараёнида мустақил берилади.

Аккаунтингиз хавфсизлигини таъминлаш учун, парол тузишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш тавсия этилади:

  1. Парол узунлиги 8 белгидан кам бўлмаслиги керак.
  2. Парол рақамлар ҳамда кичик ёки катта лотин ҳарфларидан иборат бўлиши керак.
Ошибка.

Рўйхатдан ўтишнинг муваффақиятли якунланиши

"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида муваффақиятли рўйхатдан ўтганинингиз билан табриклаймиз!

Аккаунтингизни активлаштириш учун сизнинг электрон почта манзилингизга ҳавола юборилди Аккаунтингиз активлангандан сўнг, Сиз сайтнинг барча функцияларидан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

Эътибор беринг:

  • Сизга юборилган хат, электрон почтангиздаги "СПАМ" папкасига тушган бўлиши мумкин. Илтимос, ушбу папкани текшириб кўринг.
  • Аккаунт 24 соат мобойнида активлаштирилиши лозим. Муддат тугаши билан, аккаунт автоматик тарзда ўчирилади.
  • Аккаунтингизни активлаштиргандан сўнг, сиз ЭРИ олиш учун қуйидаги контактлар бўйича мурожаат қилишингиз зарур.

Мурожаат учун маълумотлар:

  • Манзил: 100084, Тошкент ш., Авиасозлар кўчаси, 4 даха 68 уй; Телефон :(0371)-294-91-38